Adobe Photoshop дастурида уч ўлчамли обьектларни чоп этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда The Next Web нашри хабар бермоқда.
Янги функция энди фойдаланувчиларга интернетдан ёки уч ўлчамли сканердан
3D обьектларни тўғридан-тўғри фотошоп дастурига импорт қилиш имконини
беради.
Creative Media Solutions компанияси вакили, ҳозирги кунгача 3D обьект ҳамда 3D-принтер
орасида обьектни юқори сифатда чоп этиш учун муаммолар бўлиб келганини, энди эса
бу муаммо ечими топилганини айтиб ўтди.
Шунингдек, Фотошопнинг янги версияси уч ўлчамли obj, 3ds, stl, collada ва kmz форматларида ишлай олади.
Manba: Pressnews.uz nashri
|