Ўзбекистон "Камолот” ёшлар ижтимоий
ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий
телерадиокомпания, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси,
Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ва бошқа қатор
ташкилотлар томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика танлови ўтказилади.
Танловдан
кўзланган мақсад ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида жисмонан соғлом,
маънавий етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрлайдиган баркамол авлод
этиб тарбиялаш, ёшларда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва
мустаҳкамлаш, халқимиз менталитетига ёт бўлган турли иллатларга қарши
курашиш кўникмаларини шакллантириш, ёш журналистларнинг жамиятдаги
фаоллигини ошириш, улар орасидан иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Танловда республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ҳамда таҳририятлар билан яқин ҳамкорлик қилаётган 30 ёшгача бўлган журналистлар иштирок этишлари мумкин.
Танловга тақдим этиладиган ижодий
ишларда Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган
ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, ёшларни Ватанимиз,
халқимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш
масалалари, давлатимиз томонидан ёшлар учун яратиб берилаётган
имкониятлар, шарт-шароитлар кенг очиб берилган бўлиши даркор.
Танловга
тақдим этиладиган материаллар 2013 йилнинг 1 ноябригача "Камолот”
ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси
11-уй)да қабул қилинади.
Танлов
ғолиблари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Танлов
ғолибларига мукофотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21
йиллик байрами арафасида топширилади.