100 млн.долларлик машинани денгизга ким ташлаб юборди?
Хитойлик бир гуруҳ балиқчиларнинг тўрига бу гал балиқ эмас балки автомобиль илинди. Бэйхай қирғоғида насибасини теришга чиққан балиқчиларга уммон янги йил совғасини туҳфа этди. Яхши ният билан денгизга тўрини ташлаган балиқчилар жуда катта балиқ галаси илинди, деб ҳурсанд бўлишаётган бир пайтда, сув юзасидан балиқ ўрнига Porsche Cayenne автомобили кўринди. Маълумотларга кўра, уни солиқ тўловидан қочиб ноқонуний йўл билан олиб келаётган контрабандистлар кемадан улоқтириб юборишган. Машинани кўздан кечирган мутахассислар Porsche Cayenne камида икки йилча сув остида ётган, деган тўхтамга келишди. Унга аллақачон сув ўтлари ва чиғаноқлар ўрнашиб олишган. Автомобилни обдон тозалаб бўлгач, балиқчилар уни металлоломга топширишга қарор қилишди.
Сувдан олиб чиқилган Porsche Cayenne 4000 юанга (тахминан 650 доллар) баҳоланди. Шу турдаги янги автомобилнинг нархи эса 50 минг доллардан бошланиб, 110-120 минг долларгача баҳоланади.