Бокс бўйича оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон сўнгги вақтларда роппа-роса 45 килограммга озди. Унинг айтишича, бунинг боиси Тайсоннинг вегетарианликка ўтгани эмиш.
"Ўз ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истадим ва шунинг учун вегетариан бўлдим. Мен энди гиёҳванд моддалар қабул қилмайман, кўчаларда санғиб юрмайман, клубларга бормайман. Ҳозир қилаётган ҳамма ишим оилам манфаатлари учун”, - деди Тайсон.
Хабарларга қараганда, собиқ жаҳон чемпиони айни вақтда кечираётган ҳаёт тарзи ҳақида Опра Уинфрининг "Where Are They Now” ("Улар ҳозир қаерда”) шоусида сўзлаб берган.