Тошкент милицияси 3 нафар
педофиk-маньякларни қидирмоқда. Улар болаларни ўғирлаш, зўрлаш ва баъзи
ҳолларда ўлдириш билан шуғулланмоқда. Айрим ОАВларининг Тошкент шаҳар
ИИББ вакилига таяниб хабар беришича, ушбу хавфли жиноятчиларни қидириш
ишлари ўтган йилнинг куз фаслидан буён олиб борилмоқда. «Жиноятчиларнинг чангалидан қочишга
улгурган болаларнинг кўрсатмаларига мувофиқ, жиноятчиларнинг фотороботи
ишлаб чиқилди», — дейди шаҳар ИИББ вакили. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар болаларни аввалдан ўйланган пухта режа асосида ўғирлашмоқда.
«Машинада аҳоли яшаш жойларини
ва мактабларни айланиб юриб, уйга ёлғиз қайтаётган ўқувчиларни
кузатишади. Атайин машина ойнасидан мушукча ёки кучукчани қўйиб юбориб,
боладан уни тутишга ёрдамлашишни сўрашади. Бола машинага яқинлашганда
уни зўрлаб машинага солиб олиб қочишади», — деб айтади милиция ходими.
Маълумотларга кўра, юзага келган вазият сабаб, жойларда ота-оналар
билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Уларга зийрак бўлиш, болаларини
кўздан қочирмаслик уқтирилмоқда.
Manba: www.darakchi.uz
|