Payshanba, 21.11.2024, 20:10
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Сочларингни сариққа буяб нима қиласан? 
“Qozoqvud” – Qozog‘istonning yangi Gollivudi 
Shaxboz & Navro'z - Qaytarsan (Qo'shiq matni) 
Ummon-Ona 
F.Xamraev & Toyly Shiriyew - Mani kechirarmiding (Kim o'g'ri) 
Дунёнинг энг гўзал қадамжоларига фотосаёҳат (фото) 
Ulugbek Rahmatullaev & Rayhon - Oqilmagan kitob 
«Onlayn»даги «Qaysar_qiz» ёки интернет бекатидаги ёхуд мухаббат киссаси. 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Май » 9 » 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади - уруш даҳшатлари!
21:58
9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади - уруш даҳшатлари!

АЖАЛ ҲАР СОНИЯ ТАЪҚИБ ҚИЛАРДИ...

Бугун Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабага 68 йил тўлди. Беадад шукрлар бўлсинки, ёш авлод уруш деган сўздан, унинг даҳшатидан йироқда. Момоларимиз тили билан айтганда, "номинг ўчгур уруш” бизга бегона. Аммо ушбу осойишта кунларимиз учун ўз ҳаётини гаровга қўйган боболаримизни унинг ваҳимаси ҳанузгача тарк этмаган. Байрами муносабати билан уларни йўқлар эканмиз, айтган ҳикоялари юрагимизга бугунги фаровон турмушимиз учун шукрона ҳиссини олиб кирди...

"НОННИ БОЛТА БИЛАН БЎЛАРДИК!”

Раҳим Шомуродов, 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши (1942-1946) қатнашчиси. 5 фарзанднинг отаси, 13 невара, 33 эваранинг суюкли бобоси:
— Очиғини айтсам, у кунларни ҳеч бир уруш қатнашчиси эслашни истамаса керак. Лекин ўша пайтда ўзбекона мардлик ва жасурлик билан ўзимиз жанггоҳга интилганмиз. 1941 йилда икки акам Абдулҳай ва Ҳакимлар урушга кетишди. Мен 17 ёшда бўлганим учун қабул қилишмади. Икки акамнинг бирдан кетиши онамнинг бағри дилини қон қилганди. Бир йил ўтиб ўзим ҳам кўнгилли сифатида урушга отланганман. Олти ойлик тайёргарликдан кейин фронтга юборишган. Асосан, Украина ва Белоруссияни фашист босқинчиларидан ҳимоя қилиш ва тозалашда иштирок этганман. Шовқин-сурон, саноқсиз жасадлар, ярадорлар, ҳар лаҳзадаги ажалнинг таъқиби ҳамон кўз ўнгимда. Келинг, қонли манзараларни эмас, ёшларга ибрат бўладиган воқеаларни айтиб берай.
Ўша пайтга урушда катталар қаторида 18-19 ёшлилар ҳам жуда кўп эди. Буни қаранг, жон олиб жон берадиган жойда ҳам баъзилар айирмакашлик қилишарди. Албатта, бу ёшлар ўртасида бўлган. Чунки дунёқараши, ақли, тафаккури кўп нарсага етмаган-да. Мен хизмат қилаётган жойда ҳам шундай бўлди. Бир рус йигити "келгинди” дея бизларни турткиламоқчи бўлди. Ўшанда жаҳлим чиққан. Унга тик қараб, босиқлик билан тушунтиргандим:
— Билсанг, мен юртингга сени фашистлардан ҳимоя қилиш учун онамни, Ватанимни ташлаб келганман. Ўз ихтиёрим билан сенга, элингга кўмак беришга отланганман! Бу сенинг раҳматингми?
Мана шу бир оғиз гапимдан кейин ҳамма иноқлашиб, қадрдонлашиб кетганди.
Жанг, очлик, ўлим сояси билан бир вақтда биз каби иссиқ ўлкалардан борганларга совуқ ҳам жуда азоб берган. Ҳатто менинг қўл-оёғимни совуқ уриб қоп-қора бўлиб кетганди. Госпталда ётишга мажбур бўлганман ва совуқ урган тери тўқималаримни кесиб олишган.
Совуқ шу даражада эдики, музлаган қора нонни болта ёрдамида бўлардик. Тасаввур қилинг, нон қай ҳолга тушади? Сочилиб кетарди. Бири катта, бошқаси майдароқ, кўп қисми ушоққа айланади. Биз ушоқларни ҳам териб олардик. Албатта, уни ҳаммага тақсимлаш мушкул эди. Ҳеч ким хафа бўлмаслиги учун зўр усул ўйлаб топгандик. Бир кишини тескари қаратиб қўярдик. Сўнг унинг ортида туриб сўрардик:
— Бу бўлак кимга?
Орқа ўгириб турган, нонни кўрмаган аскар хоҳлаган кишининг исмини айтади:
— Буни фалончига бер!
Шу тарзда нон ўз эгасини топарди.
Мана шундай кунларни кўрганим учун ушоқни ҳам кўзимга суртиб яшадим. Фарзандларимга ҳам шуни ўргатдим.
Уруш тугаганидан кейин уйга келсам, Ҳаким акам ярадор бўлиб қайтган, Абдулҳай акам эса бедарак йўқолган экан. У кишининг исм-шарифини хотира майдонидаги рўйхатда кўриб кўнглим тоғдек кўтарилган. Юртимизда бу каби савобли ишлар саноқсиз. Биз бу кунлар учун дуо ва шукр қиламиз. Бундан ташқари, ғалабанинг 65 йиллиги муносабати билан 2010 йилда Белоруссия президентининг табрик ва миннатдорчилик билдириб юборган иккита мактуби элчихона томонидан берилганида қалбим ғурур ва ифтихорга тўлди.

"ОНАМ ЯРАЛАНГАНИМНИ ТУШИДА КЎРГАН!”

Ҳикмат Саъдуллаев, 1925 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши (1942-1944) қатнашчиси. 6 фарзанднинг отаси, 13 невара, 16 эваранинг суюкли бобоси:
— Биз оилада бир ўғил, бир қиз бўлганмиз. Ўн саккиз ёшга кирганимдан кейин урушга кўнгилли сифатида йўл олганман. Онам сезмай ҳам қолган. Агар билса, йиғлаб кетмаслигимни ўтинарди. Тайёрлов машғулотларини Фарғонада ўтаганмиз. Олти ой ўтгандан кейин фронтга юборишган. Боришда ўзимизча одам ўлдириш осон эмас, деб қўйгандик. Лекин...
Буни эслаш даҳшат! Тасаввур қилинг, осмондан ўқ ёмғир каби ёғилади. Худди ёмғирдек, овози кучли фақат. Рўпарадан ҳам аямай отишади. Оёқ босаман деган ерингиз эса портлаши мумкин. Ҳар томонлама ўлим қуршаб олгандек. Қулоқни қоматга келтиргулик шовқин тинмайди. Бу ҳам етмагандек, портлашлардан ер ларзага келиб, худди қимирлаётгандек бўлади. Бунақа пайтда энг ожиз одам ҳам душманни отишга ўзида куч ва ирода топа олади деб ўйлайман.
Душман билан жанг қилиб 30-50 километрлаб пиёда йўл босардик. Баъзан вайрон бўлган чекка уйларга кириб дам олган вақтларимиз ҳам бўлган. Айрим пайтлар бизга келаётган озиқ-овқат йўлда портлаб кетарди. Суткалаб туз тотмасдик.
Ана шундай ажал комида юрган кунларимизнинг бирида мен ҳам ярадор бўлдим. Ўқ кекирдагимдан кириб, орқадан чиқиб кетган ва ўша заҳоти ҳушимдан кетганман. Кўз очганимда госпиталда ётардим. Контузия ҳам бўлган эканман. Қай ҳолда бу ерга келганимни кейин айтиб беришди. Одатда жанг бўлиб ўтган жойларда жасадларни оралаб санитар қизлар юришарди. Улар тирик жон бор-йўқлигини текширишади. Ана шу қизлардан бири менинг ҳам нафас олаётганимни билиб қолган. Шу тарзда госпталга келганман. "Қирқ йил қирғин бўлса ҳам ажали етган ўлади”, деганлари шу-да!
Ишонасизми, айни шу дамда онам туш кўради. Якка-ёлғиз ўғли эмасманми, аён бўлган. Онамнинг тушида лойқа сувда бир чўкиб, бир сув юзига чиқиб оқиб кетаётган эканман. "Боламга бир нима бўлган”, дея онам туну кун йиғлаган. Оғир жароҳатдан кейин эса менинг ўнг қўлим ишламай, букилиб қолганди. Шу тариқа иккинчи гуруҳ ногиронига айландим. Бу ҳолатда жанг қила олмаганим учун уйга келганман. Уйга келишимни ҳам худди кетишим каби билдирмаганман. Вокзалда Ҳожия деган бир қўшни онахон кўриб қолиб "онангни хурсанд қилай, суюнчи олай”, деб уйга югуриб кетган. Онамнинг мени кўриб тўккан кўз ёшлари...
Шукрлар бўлсинки, бугун ўша даҳшатлар фақат хотирланади. Ҳозир ҳаётимиз осойишта ва фаровон. Ҳукумат томонидан бизга кўрсатилаётган ҳурмат, миннатдорчилик ва имтиёзлардан жуда миннатдорман.

МАЪЛУМОТЛАР
· Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 25 апрел куни "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 68 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 500 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилади.

· Бугун Ўзбекистонда 5 200 нафар Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда 100 мингга яқин фронт ортида хизмат қилганлар истиқомат қилишмоқда.

· Мамлакатимизда ветеранларга бевосита ёрдам кўрсатиш билан Республика "Нуроний” жамғармаси шуғулланади.

· Барча Иккинчи жаҳон уруши ветеранларига 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида пул мукофотлари топширилади. Уларнинг сиҳатгоҳ ва шифохоналарда дам олишлари учун бепул йўлланмалар ва керакли дори воситалари ажратилади.

· Таъкидлаш жоизки, уруш даврида фашизмга қарши жанговар ҳаракатларда 1,5 миллион нафар ўзбекистонликлар иштирок этган. Улардан 450 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минг нафари эса бедарак йўқолган.

· Маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари сони 6 632 нафарни ташкил қилган эди.

Наргиза УСАНБОЕВА тайёрлади

Manba: www.darakchi.uz

Раздел: Новости | Просмотры: 4651 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Зуб — единственная часть человеческого организма, которая не способна к самовосстановлению.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2661
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
3Sarvar va Komil - Telbaman 1085
4Shohruhxon - Go'zalina 1171
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1116
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
7Bojalar - Ona  947
8Shohruhxon - Majnun 942
9Dilso'z - Onam 963
10Lola - Sog'indim 969
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 929
12Rayhon - Tabib  929
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 918
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 877
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 746
16Ummon - Meni Aldadi 750
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 755
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 637
19Ummon - Soat 7da 612
20Shohruhxon - Ey Sabo 652
21Lola - Ovutay  581
22Umidaxon - Biyo-biyo 577
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  672
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 631
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 610
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2661
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2506
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2404
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1622
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1407
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
7Shohruhxon - Go'zalina 1171
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1116
9Sarvar va Komil - Telbaman 1085
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz