Украиналик боксчи Владимир Кличко тунги клубда ўзининг азалий рақиби – британиялик Дерек Чисора билан урушиб кетди. Воқеа 28 июлга ўтар кечаси Ибицада содир бўлди. Уларни ажратиш учун қўриқчиларнинг ёрдами керак бўлди. Испания курортларида дам олаётган боксчилар кутилмаганда муштлашиб кетишди, деб ёзади Британиянинг Mirror газетаси. Лекин тўқнашувнинг авж олиб кетишига йўл қўйилмади, боксчилар бир-бирига бироз қўл кўтаргандай бўлишди, лекин кейинчалик уларнинг орасида қўрқмасдан қўриқчилар аралашишди ва жангга барҳам берилди. Бироқ мушти билан эмас тили билан ҳам юрадиган Чисора кейинчалик интернетга кириб, "Твиттер"даги саҳифасига шундай фикр қолдирди: "Сал аввал Ибицада Владимир Кличконинг юзига икки марта туфурдим. У менга ёқмайди". Британияликнинг мураббийи Дон Чарльзнинг айтишича, спортчиларнинг ўртасидаги қарама-қаршиликнинг сабаби бор, лекин бу сафар улар тасодифан урушиб кетишган.
|