Лондон тадқиқот институти олимлари музқаймоқ одамни бахтли қила
олишини исботлашди.
Буни аниқлаш учун бир неча кишида тажриба ўтказилди. Синовда қатнашаётганлар муздек ширинликдан роҳатланаётган бир пайтда, олимлар уларнинг миясида нималар рўй бераётганлигини махсус текширув мосламаси орқали кузатиб туришди. Аниқланишича, музқаймоқ миядаги қувонч ҳиссини уйғотувчи худудларни янада фаоллаштиради. Бунинг учун эса бир қошиқ музқаймоқ кифоя қилар экан.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар бир одам йилига ўртача 12 кг. музқаймоқ истеъмол қилади. Шу ўринда диетолог-шифокорлар музқаймоқни фақатгина чанқоқ қондиндириш учун эмас, балки лаззатланиш учун ейишни маслаҳат беришмоқда.Эслатиб ўтамиз, музқаймоқнинг тарихи 5 минг йилга бориб тақалади. Маълумотларга кўра, илк музқаймоқ эрамиздан 2000 минг йил аввал Хитойда пайдо бўлган. Manba: www.darakchi.uz
|