Смартфон фойдаланувчилари учун Tashkent Air мобил иловаси тайёрланди. Уни нафақат юртдошларимиз балки юртимизга ташриф буюриш ниятида бўлган хорижлик сайёҳлар ҳам юклаб олишлари мумкин.
Android операцион тизимида иловчи мазкур дастур "Тошкент" аэропортидан рейслар рўйхати, учиш ва қўниш вақтлари, уларнинг сурилиши ёки бекор бўлиши ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни етказиб туради.
Мазкур иловани Android Market (Google Play) дан бепул юклаб олиб, ундан интернет орқали ёки тўғридан-тўғри фойдаланиш мумкин. Иловада аэропортга оид хабарлардан ташқари «авиакассалар», «тур агентлик», «такси», «мҳмонхоналар» ва «фойдали» рукнлари ҳам ташкилэтилган. Уларда тур агентликлари, такси ва пойтахт мехмонхоналарининг рўйхати берилган бўлиб, фойдаланувчи улардан ўзига маъқулини танлаб олиши мумкин.
Шунингдек яна қатор фойдали маслаҳат ва маълумотлар юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга ас қотиши табиий. Мисол учун, йўловчи неча килограммгача бўлган юкни олиб ўтиши мумкин? Ўзбекистондан ёки юртимизга қандай буюмларни олиб чиқиш ёки олиб кириш мумкин? У ёки бу рейсинг учиш давомийлиги қанча? каби саволларга батафсил жавоблар киритилган.
Ҳозирда ушбу мобил илова рус ва инглиз тилида чиқарилган. Унинг устун томони - бу қулайлик ва соддалик ҳамда тез ишлашида экани айтилмоқда. Кейинчалик ушбу мобил иловага Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари ҳақида маълумотлар киритиш кўзда тутилган. Шунингдек республикамиздаги бошқа аэропортлари ва сайёҳлик объектларини қамраб олиш режалаштирилган. Manba: Даракчи.уз
|