Хонанда Жасурбек Умировнинг лицензияси тугатилди. Бунга сабаб хонанда томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузиб келинганлиги бўлган, деб хабар беради Ўзбек наво эстрада бирлашмасининг расмий сайти хабар бермоқда.
Шундай қилиб, хонандага 2013 йил 13 август куни берилган АJ-3022-рақамли лицензиянинг амал қилиши Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги Қарорига асосан 2013 йил 8 октябрдан тугатилди.
Манба: Даракчи.уз
|