Payshanba, 21.11.2024, 15:05
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Farrux Xamraev-Meni nolam bu (Mp3) 
Реал-Барселона ўйнади, Варан "ғалаба" қозонди (видео) 
ElDiDo-Bevafo 
Канадалик сайёҳлар қор одамни видеога олишди (ВИДЕО) 
Самога йўл ёки Хитойда содир бўлган ғаройиб табиат ҳодисаси (ФОТО) 
Сhevrolet Сobalt автосалонларга етказиб берила бошланди 
Setora guruhi - Keshirim (Official music video) 
Тошкентда уч нафар педофил қидирилмоқда 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Февраль » 23 » Можаро: Моуриньо барчага қарши...
12:46
Можаро: Моуриньо барчага қарши...

Испания примеросида янги можаро тезлик олмоқда. Унинг марказида «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо турибди. Marca нашрининг маълумотларига кўра, «Қироллик клуби»нинг бир қатор футболчилари раҳбарият олдига аниқ талаб қўйишган. «Янги мавсумда «бланкос»ни бошқа мураббий бошқармаса, биз жамоадан кетамиз». Тўғри, «Реал Мадрид» президенти шошилинч тарзда чақирилган йиғилишда барчасини ёлғонга йўйди. Шундай бўлсада, «ССЭ» нашри португалиялик мутахассис Мадриддаги иши давомида кимлар билан «сан-ман»га борганини ёдга олди. Яъни «Беназир»га қарши қайси футболчилар бош кўтаришлари мумкинлигини тахмин қилди.


Икер Касильяс
Дарвозабон, 31 ёш (Испания), клуб тарбияланувчиси, жамоа сардори

«Реал» сардори ўзи ва Моуриньо ўртасида умумий жиҳатлар озлигини ҳеч қачон яширган эмас. «Бизнинг фикрларимиз кўп жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Ҳам футбол, ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан шундай»,-деганди Икер ярим йил аввал. Ўшанда у жамоада шубҳасиз, алмаштирилмас дарвозабон эди. Ҳозир эса қўлидаги жароҳат туфайли даволаниш курсларини ўтаяпти ва сафга 3 ойдан сўнг қайтади. Умуман олганда, Касильяс соғлом бўлганида ҳам, ҳозир бошланғич таркиб футболчиси ҳисобланиши муқаррар эмасди. 2012 йил тақвимидаги охирги ўйин («Малага»га қарши)да «Реал» дарвозасида кутилмаганда, Антонио Адан кўриниш берди. Ўша баҳсда «Мадрид» 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва бунда ҳимояни тартибга солиб турувчи сардорнинг йўқлиги ҳам роль ўйнаган бўлса, ажабмас. Натижада Испанияда табиий савол туғилди: «Моуриньо бундай қарори билан нимага эришмоқчи бўлди?» Бу тарбиявий чорамиди ёки ўз истеъфосини тезлатиш хоҳиши? Зеро, Касильяс «Реал»да катта обрўга эга. Айнан у (сардор сифатида ҳам) ва Серхио Рамос клуб раҳбарияти билан учрашувларда футболчилар манфаатларини ҳимоя қилишади. Marca нашрининг тасдиқлашича, улар январнинг 20-санасида «Реал» президенти ва бош директори билан бўлган нав-батдаги шундай учрашувда Моуриньо-ни истеъфога чиқариш талабини ўртага қўйишган. Касильяснинг қаллиғи, журналист Сара Карбонеро ҳам умумий вазиятни вақт-вақти билан «қизитиб» турибди. Яъни ҳурлиқо хоним жамоа бош мураббийини бир неча марта танқид остига олди. Икер эса уни жим туришга чақирмаяпти ҳам.
Серхио Рамос
Ҳимоячи, 26 ёш (Испания), 2005 йилдан буён «Реал»да

Рамос охирги йилларда «Реал»да бир қатор ноқулай аҳволларга тушди. 2012 йилнинг январида «бланкос» мамлакат кубоги доирасидаги ўйинда «Барселона»га ютқазгач (1:2), Моуриньо қўйиб юборилган голлардан бирини дарҳол Серхионинг ҳисобига ёзиб қўйди. Мураббийнинг айтишича, у Пике эмас, Пуйолни таъқиб остига олиши керак бўлган экан. Футболчи эса, вазиятга қараб иш тутганини айтиб, ўзини оқлади. «Демак, сен мураббий ўрнига қарор чиқарар экансан-да?» дея савол берган «Беназир» шу онда муносиб жавоб эшитди: «Сиз ҳеч қачон футбол ўйнаган эмассиз ва буни тушунмайсиз ҳам». Португалиялик бу можарони тезда унутгани йўқ ва жорий мавсумда Рамоснинг ўйинларига жиддий эътироз билдирди. Натижада «Манчестер Сити» (3:2) ва «Райо Вальекано» (2:0) клубларига қарши кечган баҳсларда уни захирада қолдирди. «Рамос дунёдаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири, фақат яхши спорт формасида бўлган пайти»,-дея жумланинг иккинчи бўғинига урғу берган ҳолда қарорини изоҳлади Моу. Рамос билан умумий алоқалари қандайлиги хусусидаги саволга эса шунчаки, ҳазилнамо жавоб берди: «Ҳарқалай, хотиним билан алоқаларим яхшироқ...». Кейин Рамос «Депортиво»га қарши баҳсда Моуриньо томонидан танаффусда алмаштирилган Месут Озилни ўз ҳимоясига олди. Яъни иккинчи бўлимга футболкаси ичидан Озилнинг либосини кийиб тушиш билан мураббийнинг қарорига қўшилмаслигини билдирди, гўё. Мана, энди унинг Моуриньонинг «Реал»даги келажаги муҳокама этилгани тахмин қилинган учрашувда фаоллик кўрсатгани айтилмоқда. Рамосга яқин испаниялик журналист унинг қуйидаги сўзларини ошкор этди: «Ўз ғоя ва қоидаларим йўлида ўлимга ҳам тайёрман. Нега энди сувдан ҳам сокин, гиёҳдан ҳам паст бўлишим керак?»
Месут Озил

Ярим ҳимоячи, 24 ёш (Германия), 2010 йилдан буён «Реал»да

Германиялик турк «Реал»да чинакамига битта ёрқин мавсум ўтказди - биринчиси. «Аввалги мавсумда у ягона вариант эди. Энди эса ихтиёримизда Кака, Коэнтрау... бор. Жамоа тобора яхши ўйнаяпти ва ҳужумни кучайтириш усулларимиз кўп»,-деди Моуриньо 2011 йили Озилнинг ортиқ алмаштириб бўлмас ўйинчи эмаслигига шаъма қилиб. Бу сўзларига исбот тариқасида ўтган ёзда Лука Модричнинг трансферига розилик берди. Кузда «Депортиво»га қарши кечган баҳс сабр косанинг тўлиш вақтига айланди. Мураббийнинг фикрича, ўшанда германиялик плеймейкер унинг кўрсатмаларига амал қилмаган. Озил ҳужум пайти Ди Мария ва Роналду билан бирга югурмагач, Моуриньонинг ғазаб отига мингани шундоқ кўринди. У ўтирган жойидан сакраб турганча бақирди: «Месут жиннимисан? Кўзингни оч!» Серхио Рамоснинг айтишича, танаффус чоғида мураббий Озилни раҳмсизларча «тузлаган». Умуман, Моуриньо айниқса, ҳужум ортида тўп сурадиган футболчиларга нисбатан ўта талабчан. «Интер»да Снейдер билан ажойиб ҳамкорлик қилганди, бироқ Озил билан... «Унга нима етишмаяпти - дақиқами ёки савия? Менга эса ундан савияли дақиқа етишмаяпти», дея сўз ўйини қилди Моуриньо. Августдан буён Озил нақ 6 марта захирада қолди - бу бутун ўтган мавсумдагидан ҳам кўп. Испания матбуоти эса футболчининг жамоадошларига айтган сўзларини қайта-қайта келтиряпти: «Мен ўзимни босим остида ҳис қиляпман». Шунингдек, Озил ижтимоий тармоқ орқали тунги клубларга тез-тез ташриф буюриши ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу билан гўёки, ўзини оқлади. Ваҳоланки, жамоада ҳеч ким буни таъқиқламаган.
Анхель Ди Мария

Ярим ҳимоячи, 24 ёш (Аргентина), 2010 йилдан буён «Реал»да

Моуриньонинг ёқимтойи ва «Реал»нинг энг кўп наф келтирувчи футболчиларидан бири секин-аста мураббий ишончини йўқотиб, асосий таркибдаги ўрнини Кальехонга бериб қўйди. Кўринишидан, Ди Мариянинг оддий ҳолатларда ҳам тез-тез жароҳатланиши португалияликка сира ёқмаяпти. Ўша, «Депор»га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган Анхель финал ҳуштаги янграшига 15 дақиқача қолганида, мушакларида оғриқ сезди. Ваҳоланки, мураббий майдон четига яқинлашиб, аргентиналикни огоҳлантирганди: «Энди жон куйдириш шарт эмас!» У учрашувда барча масала ҳал этилганини тушунарди. Бироқ футболчи ақл бовар қилмас таваккалга қўл урди. Эҳтимолки, у устозининг кўрсатмасини эшитмагандир...? Январь ойида «Сельта»га қарши кубок ўйини (4:0) ниҳоясига етгач, португалиялик қуйидагича баёнот берди: «Шубҳасиз, баъзи футболчилар мени ғоят ранжитишди. Ҳа, ҳаво совуқ эди, ёмғир ёғаётганди, қолаверса, кубок баҳси... Шу омиллар туфайли кимдир ўйнашни истамади, чоғи» Танқид кимга йўналтирилганини аниқлаш қи-йинчилик туғдирмади. Бу борада Marca сайтида ўтказилган махсус сўров (15000 киши иштирок этди)да 62,2 фоиз овоз тўплаган Ди Мария яққол пешқадамлик қилди. Мухлисларнинг тахминларича, мураббийнинг нордон «таърифлари» айнан унга қаратилган экан. Ди Мария жорий мавсумда жами 13 марта бошланғич таркибдан четда қолди (3та баҳсда умуман майдонга тушгани йўқ). Асосий таркибдан ўрин олган 19та ўйиндан эса атиги 7тасини охиригача ўтказди, холос. «Валенсия»-га қарши кечган кубок ўйини (1:1)нинг охирги дақиқаларида олинган аҳмоқона қизил карточка туфайли эса ярим финал доирасидаги илк «класико»да ҳам дам олди.
Фабио Коэнтрау

Ҳимоячи, 24 ёш (Португалия), 2011 йилдан буён «Реал»да

Моуриньо бутун ўтган мавсум давомида ўз ҳамюртига майдонда жой топишга уринди. Чап қанот ҳимоячиси Марсело жуда фаол ўйнади, Криштиа­ну Роналдунинг ўша қанотдаги ўрни ҳам дахлсиз эди. Таянч ҳудудида эса Фабиога тактик кўникма етишмади. Бироқ у ҳаттоки, ўз позициясида ҳам етарлича хатога йўл қўйди. ЧЛ биринчи ярим финалининг охирги дақиқаларидаги шундай «қовун»ларидан бири ғоят қимматга тушди. Ҳарқалай, «Қироллик клуби» моҳиятан ўша хато туфайли ҳам финалдан четда қолди. Жорий мавсумда эса Коэнтраунинг тартиб-интизомга боғлиқ муаммолари ҳам бўй кўрсатди (у олдинроқ вақт-вақти билан машғулотларга кеч қоларди). Ҳимоячи чемпионатнинг дастлабки 2та баҳсида асосий таркибга киритилди, лекин кейин, «Хетафе» билан учрашув (1:2)да захира ўриндиғида туриб, ҳакамни ҳақоратлагани учун 4та ўйинга дисквалификация қилинди. Шундан сўнг португалиялик ҳаттоки, захира ўриндиғида ҳам атиги 2 марта кўриниш берди. Яъни жамоаси ўйинини трибунадан ёки телевизор орқали кузатиш билан чекланди. Эҳтимолки, Марсело жароҳатга йўлиқмаганида, қишки трансферлар чоғидаёқ Коэнтрау сотилармиди? Боз устига, унинг «Тоттенхэм» вакили Гарет Бэйл билан алмаштирилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалганди. «Умид қиламанки, Фабио ўз шериклари - Пепе ва Роналдудан ибрат олиб, ниҳоят, мустаҳкам характерини шакллантиради»,-деганди Моуриньо октябрь ойи ўрталарида.
Моуриньо тарафдорлари

Табиийки, Моуриньога биринчи навбатда, унинг ҳамюртлари - Пепе ва Рикарду Карвалью «ҳамтовоқ». Зеро, мураббий Пепени доимо қўпол ўйини хусусидаги айбловлардан ҳимоя қилади, Карвальюга эса Испания термасига чақирилаётган нисбатан ёш рақобатчи - Рауль Альбиолдан кўра кўпроқ ишонч билдиради. Ўз-ўзидан Моуриньо ва жамоанинг янги вакили Майкл Эссьен ўртасидаги муносабатлар ҳам жуда яхши - улар «Челси»да узоқ вақт муваффақиятли ҳамкорлик қилишган. Майдон марказида Сами Хедира бор - у меҳнаткашлиги ва кўрсатмаларга оғишмай амал қилиши билан Моуни қувонтиряпти. Ҳужум гуруҳида эса, кутилмаганда имкониятга эга бўлган Хосе Кальехон ажралиб турибди. Мураббий ва ёш футболчининг ўртасидаги илиқ муносабатларга ўтган мавсум «Месталья»да кузатилган воқеа далилдир: ўшанда Моуриньо ғалаба тўпи шарафига Кальехоннинг белига сакраганди. Футболчи эса устозини бир неча метр масофага кўтариб борганди.
Моуриньодан аввалроқ жабр кўрганлар

Педро Леон. 8 млн. евро эвазига харид қилинган ярим ҳимоячи ҳаттоки, ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Қисқаси, мураббийнинг тактик услубига мос келмади (Моуриньо: «У Зидан ҳам, Марадона ҳам эмас»). Натижада «Хетафе»га юборилди - ижара.
Хорхе Вальдано. «Реал»нинг собиқ бош директори португалияликнинг ҳужумни кучайтириш масаласидаги фикрларига қўшилмади. Шунингдек, матбуотда унинг савиясига шубҳа билан қарашини таъкидлади. Натижада унинг кийиниш хонасига кириши ва машғулотларда ҳозир бўлишини таъ-қиқлаб қўйишди.

Зайниддин Зидан. Моуриньо ўзига тенг буюк «фигура» ёнида хотиржам юролмади, чоғи. Қисқаси, Зиданни аста-секин четга суриб чиқарди. Яъни француз директор лавозимидан воз кечишга мажбур бўлди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси
Раздел: Новости спорта | Просмотры: 1265 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Мужчины считаются карликами при росте ниже 130 см, женщины — ниже 120 см.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2661
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
3Sarvar va Komil - Telbaman 1085
4Shohruhxon - Go'zalina 1171
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1116
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
7Bojalar - Ona  947
8Shohruhxon - Majnun 942
9Dilso'z - Onam 963
10Lola - Sog'indim 969
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 929
12Rayhon - Tabib  929
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 918
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 877
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 746
16Ummon - Meni Aldadi 750
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 755
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 637
19Ummon - Soat 7da 612
20Shohruhxon - Ey Sabo 652
21Lola - Ovutay  581
22Umidaxon - Biyo-biyo 577
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  672
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 631
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 610
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2661
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2506
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2404
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1622
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1407
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
7Shohruhxon - Go'zalina 1171
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1116
9Sarvar va Komil - Telbaman 1085
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz